Давлатимиз раҳбари умуман барча ҳудудларда янги қурилаётган кўп қаватли уйларни босқичма-босқич “яшил энергия” уйларига айлантириш муҳимлигини таъкидлади.
Буни рағбатлантириш мақсадида қуриладиган уй-жойни энергия билан таъминлаш учун қуёш электр станциялари билан шартнома тузган девелоперларга бундай уйлар учун фойда солиғи олинмайди, кредит ставкаси 2 фоиз арзон қилиб берилади.
Натижада девелопернинг харажати камаяди, ундан уй олган одамларга эса электр арзонроқ бўлади.
Бундай “яшил уйлар” қурадиган девелоперларга халқаро линиялардан маблағ жалб қилиш имкониятлари кескин ошади.Facebook|Instagram|X