Президент бу йил ижтимоий ҳимоя бўйича қилинган
34 та муҳим янгиликка қўшимча 28 та янги ташаббусни илгари сурди.
Келгуси йилда
1 миллион 200 минг аҳолини камбағалликдан чиқариш учун
таълим, тўгарак, касб-ҳунар, тиббиёт масалаларини ҳал қилиш ва яшаш шароитини яхшилаш зарурлиги таъкидланди.
Тойлоқ ва
Косонсойда “Илк ривожланиш марказлари” очилиб, камбағал оиладаги ва ногиронлиги бўлган
4 минг 200 нафар болага боғча таълими берилди.
Вилоят ҳокимларига ўзидаги
ҳар бир туманда биттадан шундай тажрибани ташкил қилиш топширилди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳ.Умаровага 2025 йилда
камбағаллик юқори 1 мингта маҳаллада биттадан оилавий боғча фаолиятини йўлга қўйиш топширилди.
Янги йилдан
оилавий боғча ўринларини 15 фоизига камбағал оила фарзандлари қабул қилинади ва
боғча тўлови қисман қоплаб берилади.
Facebook|Instagram|X