Ҳозирда
атиги 10 та тумандаги 3 минг 900 гектар майдонда органик сертификат мавжудлиги кўрсатиб ўтилди.
Жаҳон бозорида
органик маҳсулотлар нархи анъанавий маҳсулотлардан 2-3 карра қиммат.
Масалан, Нукус туманидаги тадбиркор 50 гектар ерда
органик помидор етиштириб, қуритиб Европага 6 доллардан экспорт қилаяпти (анъанавий помидор
1 доллардан кам). Ёки, Тошкент шаҳридаги корхона Каттақўрғон ва Чимқўрғон сув омборлари атрофидаги
400 гектарда органик мош, ловия, ерёнғоқ етиштираяпти.
Мутасаддиларга
органик майдонларни 2025 йилда
10 минг гектарга, келгуси уч йилда
100 минг гектарга етказиш топширилди.
Эндиликда
органик майдон ташкил қилган фермер ва деҳқонларга ерни лазер билан текислаш харажати давлат томонидан қоплаб берилиши, “Органик”, “Глобал Гап”, “Ҳалол”, "Кошер" каби
сертификатларни олиш харажатлари учун субсидия ажратилиши, йирик савдо тармоқларида
органик маҳсулотлар учун алоҳида расталар ташкил этилиши белгиланди.
Facebook|Instagram|X