Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
Йиғилишда
томорқа, кўчалар, дала четлари ва канал-коллекторлар атрофидаги ерларда озиқ-овқат ва даромадли экинларни экиб, активга айлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Давлатимиз раҳбари шу пайтгача пахта ва ғалла ерларининг
260 минг гектари озиқ-овқат етиштириш учун ажратилгани, кеча
яна 104 минг гектар ажратишга рухсат берилганини таъкидлади.
Озиқ-овқат экспорти ўтган йилга нисбатан
370 миллион долларга (1,2 баробар) ўсиб,
2 миллиард доллардан ошди.
Ўзбекистон
ўрик экспорти бўйича дунёда 3-ўринга,
гилос ва шафтоли бўйича 6-7-ўринга,
мош ва бошқа дуккакли маҳсулотлар бўйича 10-ўринга чиқди.
Биргина
гилос 16 та мамлакатга экспорт қилинмоқда. Ҳар ҳафта 3-4 тонна
узум АҚШга етказиб берилмоқда.
Экспорт
Қорақалпоғистон ва Жиззахда 2,2 баробар, Хоразмда 1,8 баробар ва
Сурхондарёда 1,6 баробар кўпайди.
Facebook|Instagram|X