Президент Шавкат Мирзиёев Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, нуфузли халқаро мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорлари ҳамда уларнинг тренерларини рағбатлантиришнинг замонавий тизимини жорий этиш зарурлигини қайд этди:
"Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон мусобақаларининг ғолиб ва совриндорларини ҳамда уларни ана шу мусобақаларга тайёрлаган мураббийларни ҳам рағбатлантиришни кенгайтирамиз.
Бунда олтин медал совриндорига –
3 минг доллар, тренерига –
2 минг доллар, кумуш медаль соҳибига –
2 минг доллар, тренерига
1 минг доллар, бронза медали учун –
1 минг доллар, тренерига –
500 доллар миқдорида мукофот пули берилади.
Бундан ташқари, нуфузли халқаро чемпионатлар ғолибларининг устозлари
“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси”,
“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвонлари билан тақдирланади.
Абдуҳакимов, Ишметов Миллий олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда спортни молиялаштириш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиб, уни замонавий талаблар асосида такомиллаштириш юзасидан таклиф киритсин.
Бунда ушбу жараённинг шаффоф бўлиши ҳамда сарфланган маблағларнинг натижадорлигига,
иқтидорли спортчиларни тайёрлаган биринчи тренерларни ҳам моддий рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилсин".
Facebook|
Instagram|
Twitter