#фойдали
🔔Кичкинтойнинг эрталабки тозалик машғулотлари!!!
➕Ҳар куни эрталаб
чақалоқнинг юз, кўз, бурун ва қулоқлари ювилиши лозим. Янги туғилган чақалоқнинг бурун йўллари жуда тор, шу туфайли бурунда кам миқдорда бўлса ҳам шиллиқ тўпланса, шунинг ўзи нафас олишни қийинлаштиришга етади. Бу пайтда, онанинг вазифаси –
чақалоқни бурун бўшлиғини ҳар куни тозалаб туриш.
❗️Кичкинтойнинг кўзлари кундалик парваришни талаб қилади. Агар гигиена қоидаларига риоя қилинмаса,
конюктивит – кўзнинг шиллиқ қаватининг яллиғланиши ривожланиш эҳтимоли бор. Бунда кўзнинг
шох пардаси қизариши, уйқудан уйғонгандан кейин эса
киприклар бир-бирига ёпишиб қолиши, кўзнинг ички бурчагида эса
шиллиқ тўпланиши кузатилади.
➕Янги туғилган чақалоқ парвариши буларни барчасига катта эътибор беришни талаб қилади.
© Doctor Ganiyev
➕ PEDIATRIYA_24