View in Telegram
Авваллари 11 апрель яқинлашса, онамнинг туғилган куни келаётгани ҳақида ўйлардик, совғалар излашга тушардик. 11 йилдирки, ушбу сана бизга энди онам йўқлигини кўпроқ эслатиб туради, дуолар йўллашдан бошқа чорамиз йўқ. Жойингиз жаннатда бўлсин, онажон! *** Ўн биринчи апрель, яшаяпсанми? Наҳот хотирага дўнмадинг ҳамон? Бу ҳаёт йўқотиб қўйди ҳадянгни, Кечиргил, у йўқдир, мен эса борман. Бормиз, на мен менман, на сен сендирсан, Ўртамизда у йўқ, ёнар борлиғим. Нега эскирмайди унинг йўқлиги, Нега эскирмайди сенинг борлигинг? Ўн биринчи апрель, келаяпсанми? Келмасанг ҳам майли, келмагин, шошма, Кундан кун улғайиб бораяпман мен, Онам эса ҳамон эллик уч ёшда. Келсанг ҳам, барибир эллик уч ёшда... 2014 https://t.center/Oydinniso_Yuldosheva
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily