View in Telegram
Ойлар султони бўлмиш Рамазон ойини биз меҳр-мурувват ва саховат айёми деб биламиз. Мўминнинг мўминга табассуми, ширин сўзи ҳам бир саховат экани ҳақида ёзилган ҳадисларда. Дунё аталмиш бу синов майдонида намоз ўқиётганларни қўриқлаётганлар ўзини савоб иш қилаётган мусулмон деб биларкан, аввало, буюк ислом динининг моҳиятини англаб етган бўлиши, яхши сўз билан кўнгилларни обод этиши, қийналганларнинг оғирини енгил қилишга уриниши керак эмасми? Шу ўринда қаердадир ўқиганим бир ҳикоят эсимга тушади: Намозга келган мусулмонлар таровиҳ намозини неча ракат ўқиш кераклиги ҳақида баҳслашиб қолишади. Баҳс авж олиб, жанжалга айланади. Шунда улар йиғилишиб, фиқҳ илми билимдони бўлмиш донишманднинг олдига боришади ва масалага ечим топиб беришни сўрашади. “Нима десам, шуни қиласизларми?” деб сўрайди донишманд. Намозхонлар рози бўлишади. “Таровиҳ намозини ўқиманглар!” деган таклиф тушади шунда уларга. Ҳамма ҳайрон қолади. Ҳамманинг олдида бир савол кўндаланг эди: “Шундай катта дин пешвоси қандай қилиб одамларни намоздан қайтариши мумкин?” Шунда донишманд жавоб беради: “Таровиҳ намозини ўқиш бу – суннат. Мусулмонларнинг бир-бири билан аҳил-иноқ, биродар бўлиши эса фарз. Суннатни деб фарздан воз кечилмайди!” Хуллас, савол қийнайди мени: биз қачон зоҳирпарастликдан, шаклпарастликдан халос бўлиб, моҳиятга етиб борамиз? https://t.center/Oydinniso_Yuldosheva
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily