View in Telegram
, бахт ҳам татимайди, дардкашинг бўлмаса, ғамнинг зарраси ҳам йиқитади. Кечмишларини ниҳон тутган, бахту бахтсизликни фақат ўзи билан баҳам кўриш қисматини ихтиёрий танлаган шоира ҳам ниҳоят: “Жимгина эшитинг Ҳайқираётган кўзимни” деди. Тилни тийиш мумкин, кўзларни чеклаб бўладими. Синчиклаб қарасанг, бас, ҳаммасидан бохабар бўласан. Ахир: “Шу кўз — туширилган сенинг суратинг”. Ойдиннисо шеърияти учун, аввало, ўз руҳиятини бадиий тадқиқ этиш характерли. Бу вазифани у реал воқелик ва ундаги ҳодисаларни кўнглига хос йўсинда идрок этиш орқали бажаради. Табиат ва табиий манзараларнинг шоира қаламида буткул ўзгача тус олиши, бошқа миссияни бажариши сабаби шундадир. Денгиз шовуллайди кўксимда, Узоқ-яқинларни уйғотиб. Гир айланар чағалай сўзлар, Кўзларига осмон тўлатиб. (33) Ҳар бир одам ўз тортишиш кучи, айланиш меҳвари бўлган алоҳида оламдир. Ойдиннисо ҳам чегараси уфқ ортида ғойиб бўлган, тубига етиш даргумон кўксида денгизни чайқатади. Денгиз мавжланганда кўкрак қафасига урилиб, ортга қайтади. Унинг ичида турфа балиқлар — ҳали сўзга эврилмаган туйғулар ўйноқлаб сузиб юради. Эврилганлари юқорида чағалайлар каби парвозда. Чағалай — оппоқ қуш. Бадиий юкли сўзнинг ҳам, Ойдиннисо назарида, ранги оқ, мусаффо. Парвоз имконини берадиган ҳаволари бор бадиий сўзнинг. Сўзлар туйғудан пайдо бўлишини чағалайнинг балиқ билан озиқланишига менгзатиши шоира тафаккур тарзи кўламдор эканидан далолат беради. Шу билан бирга, ижод аҳлига хос ҳаво шоирага ҳам бегона эмас. Мен – эркин қуш, сен – чексиз осмон. Қанот қоқсам, ҳар тараф Сенсан! Қуш — мумтоз адабиётимизда руҳ, осмон эса кўнгил тимсоли бўлиб келган. Юқоридаги тўртлик киши ёдига беихтиёр “Лисон ут-тайр”ни, ундаги ўттиз қушни ёдга солади. Балки севганини излаб йўлга чиққан Ойдиннисо ҳам Ҳудҳуд каби йўл охирида Унга айланиб қолгандир. Бутун борлиқ Унга айланган, албатта, фақат қиз учун. Йигит қора кўзларини қизга тикиб турибди. Кўзлар осмонранг бўлиши керак эди. Лекин “кўз ёшингни ичингга ютдинг” тасвиридан уларнинг мовий эмаслигини аёнлашади. Булут қоплаган осмон кулранг аралаш қора тусда бўлади. Қиз аксининг қорачиқларда кўриниши самонинг қоп-қоралиги, ёмғир томчилай, деб турганини билдиради: Мен бор учун қароғингда ҳам, Кўз ёшингни ичингга ютдинг. ... Кел, ашкингни тўк энди, осмон, Тўкилайин қароқларингдан. Йиртилмасдан ҳарир юрагим, Қон сачрамай қучоқларимдан Юракдан қўзғалиб чиққан, аммо бўғиздан тилга кўча олмай, кўзга жойлашиб қолган туйғулар ёшга айланиб кўзни тўлдирган. Бир киприк қоқса, тамом, ёш дувиллаб тўкилади. Аммо қорачиқдаги қиз акси сабаб кўз ёшлар тийилади, булут ёмғирни бағрида маҳкам ушлаб туради. Бу мангу давом этиши мумкин бўлмаган ҳолатдан қизнинг азобланиши таажжубланарли. Нега қиз юраги йиртилиши, қучоқлари жароҳатланиши керак? Ўзи акс этиб турган қорачиқлардаги улкан муҳаббат қизни тўлқинлантириб юборди. Ишқ залворига қизларга хос нафис, ҳарир юраги дош бера олмайди. Яна бироз кечикилса, у пораланиб, қучоқларидан қон сачратиши мумкин. Бадиий асар қийматини унда инсон руҳияти қанчалар серқирра ва теран очилганлиги белгилайди. Ойдиннисонинг шеърлари мазкур бадиий талабларга бемалол жавоб бера олади. Унинг ҳар бир сатри, қўллаган сўзи, сўзларнинг жойлашиш тартибига қадар муайян қонуниятга асосланган. Мазкур қонуниятнинг адабиётшунослик илмига алоқаси йўқ, бу Ойдиннисонинг ўзи ўйлаб топган шахсий қоидаларидир. Не бўлганда ҳам, улар ақлли, кучли, тирикчилигини ўзи мўлжаллаган йўлга қўя оладиган, фан-техниканинг ривожи туфайли имкониятлари яна-да ошган, айнан шу туфайли кўнгли қуруқшаб бораётган инсонни туйғулар билан сувлантиради. Чанқоғини қондириб, атрофга бошқача назар билан қарашга ундайди. Ҳар бир ижодкорнинг истаги ҳам шу — асарлари орқали кишилар кўнглига кириш ва уларни нурлантириш. Биз Ойдиннисони бу бадиий миссияни ўз усулида уддалай олгани билан қутлаймиз ва сўзимизни шундай якунлаймиз: Мени куйла, олам, мен бир қўшиқман – ҳар сатридан юз юрак унган. Чалгин мени, мен бир мусиқа — томирларга жон бўлиб инган. Яша мени олам, яша, ҳаётман... Муҳайё ЙЎЛДОШЕВА 2011 йил, ноябрь-декабрь.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily