Минг йил ўқисам-у, мендан "нимани билдинг", деб сўрасалар, "ҳаддимни билдим" дейман.
Дедиларки, кўздан йироқ кўнгилдан йироқ. Дедимки, кўнгилдаги кўздан йироқ бўлса, не наф?
Ишқ азобини тортмаган юрак ё телбанинг, ё мурданинг юрагидир.
Эй ёр! Биз ишқ узумининг шингиллари эдик-ку! Бошқа шишаларга шароб бўлибмиз, бошқа хаёлларда хароб бўлибмиз.
Гулнинг гўзаллиги уруғидан; инсоннинг ҳусни эса қалбидандир.
Кўнглингни покламабсан-ку, тинмай таҳорат олганинг нимаси?!
Одамлар суратини безатса, сен сийратингни беза. Одамлар бошқалар айбидан сўз очса, сен ўз қусурингни ўйла.
Поктийнат кишилар суҳбатидан баҳраманд бўлмоқ подшоҳлар бошига тож бўлмоқдан афзалдир.
Ҳожат эмас ҳаммасини сўз-ла баён қилмоққа, бир боқмоқ минг сўздан яхшидир англаганга.
Ўйларинг сўзларингга, сўзларинг феълингга, феълинг тақдирингга нуқс этади. Гўзал ўйла, гўзал яша.
Ҳар ҳолни хайр, ҳар кечани қадр, ҳар келганни Хизр бил.
Инсон табассуми билан тарбиясини, нимага кулгани билан савиясини намоён қилади.