⏺Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 33 йиллигини нишонлаш доирасида “Инсон ҳуқуқлари уйи” биносида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва инсон ҳуқуқларига оид билимларини ошириш мақсадида учрашув бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Қуролли кучлар Академияси, Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси, “Ватан таянчи – Опора Родины” отряди аъзолари, «Вместе мы – сила!» волонтёрлик жамияти аъзолари ҳамда Оҳангарон шаҳрида жойлашган 9-сон махсус ҳарбийлаштирилган мактабнинг ўқувчи ёшлари иштирок этмоқда.
📱www.nhrc.uz📱Telegram📱Facebook📱Twitter📱YouTube