«БЎРИЛАР АФСОНАСИ» САМАРҚАНДДА
...Ва ниҳоят Самарқандга «Бўрилар афсонаси» етиб келди. Ҳар йили ҳаётингизда, ижодингизда недир бўлишини истайсиз, мен эса янги китобимни кутаман. Йил баракали келиб, китобим чоп этилди. Уни тайёрлашда кўпчиликнинг ҳиссаси қўшилди, уларнинг барчасига ўз ташаккуримни билдираман.
Авваламбор устозим Абдуқаюм ЙЎЛДОШга оқ фотиҳа бериб, сўзбошини чин кўнгилдан ёзиб бергани учун миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, қимматли вақтини аямасдан ҳар бир сатр, ҳар бир ҳарфни синчиклаб кўриб чиққан масъул муҳаррир Ғиёсхон УМАРХОНОВ, муҳаррир Малика СУЮНОВА, мусаҳҳиҳ Лочинбек ҲАСАНОВларга ташаккурларим.
Китобни чоп этишда маслаҳат ва ёрдамини аямаган ношир акамиз Акмал Фармоновга алоҳида миннатдорчилигимни билдираман.
Ўқирманларга заррача маъқул бўладиган иш бўлган бўлса ўзимни бахтиёр сезаман, эътиборларингиз учун раҳмат!