View in Telegram
Najmiddin Ermatov
Бугун мен бир вақтлар энг кўп тасирига берилган, ўзбекнинг бетакрор шоири - Абдували Қутбиддин туғилган кун! * * * Чарх, ўткир қилиб қўй болтангни, Чуғурчуқ, йигиргин сим, арқон, Юзини ўгирди Ахир ёр — Чиқсанг — чиқ, Кетсанг — кет, энди, жон. Хазонинг тўпла, кўм мени, боғ, Терингни кафан эт, эй илон, Юзини ўгирди Ахир ёр — Чиқсанг — чиқ, Кетсанг — кет, энди, жон. Дарё, сен мурувват қил бир бор, Йўлингга қўшиб ол лахта қон. Юзини ўгирди Ахир ёр — Чиқсанг — чиқ, Кетсанг — кет, энди, жон. Кеча, ўғирликка чиққил, кел, Бошимни синдиргин, уз, армон. Юзини ўгирди Ахир ёр — Чиқсанг — чиқ, Кетсанг — кет, энди, жон. Лахча сеп, тонггинам, тўяйин. Юракда қолмасин пушаймон. Юзини ўгирди Ахир ёр — Чиқсанг — чиқ, Кетсанг — кет, энди, жон.
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start