#Ҳадис
ҚАЙСИ ДУО КЎПРОҚ ҚАБУЛ БЎЛАДИ?
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтди: Одамлар
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламдан “Ё
Расулуллоҳ, қайси дуо кўпроқ қабул бўлади?”, деб сўрадилар. Шунда
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кечанинг охиридаги ва фарз намозлар ортидаги лаҳзаларда қилинган дуолар”, - деб жавоб бердилар.
Имом Термизий ривояти.
Ҳабиб ибн Маслама Феҳрий розияллоҳу анҳу
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб келтирадилар:
“Бир жамоа тўпланиб улардан бири дуо қилса, бошқалари “омин” деб турса Аллоҳ уларнинг дуоларини ижобат қилади”. Имом Ҳоким ривояти.
Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ кунингиз мазмунли ўтсин.
𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌