View in Telegram
#Ибрат Иффат ва ҳаё... Бир ҳукмдор хизматчисининг хотинига хуштор бўлди. Хизматчини бир баҳона билан сафарга жўнатди. Шомдан сўнг хотинни хобхонасига чорлади ва “Барча эшикларни ёп”,-деб амр қилди. Хотин амрни бажарди. Ҳукмдор “Эшикларни беркитдингми?”-деб сўради. “Уй эшикларини маҳкамлаб ёпдим, лекин ҳарчанд уринмай, бир эшикни беркита олмадим”,-деди хотин. — “Қайси эшикни айтяпсан?”-деб ажабланди ҳукмдор. —“Ҳаё ва иффат эшикларини”,-деб жавоб берди хотин. Ҳукмдор бу жавобдан уялди. Ундаги ҳаё ҳам уйғониб, хотиндан узр сўради. Ҳа, дунёвий қонун таъқиқламаганни иффату ҳаё таъқиқлайди. Бу ривоят Қудсий ҳадисни ёдга солади: — “Эй Одам фарзанди!-дейди Аллоҳ  биз –бандаларга хитобан. — Албатта, соч-ва соқолинг оқи Менинг нуримдандир. Мен нуримни ўз дўзахим оловида куйдиргани ҳаё қиламан. Шундай экан, сен ҳам Мендан ҳаё қилгин”. Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Ҳаё иймон шохчаларидан биридир”,-деганлар. Зийраклик билан кузатсак, ҳар бир одамда ўзига яраша уят бўлади. Ўғри ҳам, фоҳиша ҳам уятни ўзича тушунади. Лекин ҳаё фақат иймонли қалбда бўлади. Шуни фарқламоқ лозим. “Ақл ва ҳаё ажралмас дўстдир,-дейилади... “Калила ва Димна” асарида. — Бири йўқолса, иккинчисини ҳам топиб бўлмайди”. Зеро, уятдан қизарган юз қора қалбдан яхшироқдир. Шарму ҳаё ниқобидаги чеҳра қутида сақланган қимматбаҳо гавҳарга ўхшайди. Келинпошша, сиз бу ва бу каби ривоят ҳамда ҳикоятларни кўп эшитгандирсиз ё ўқигандирсиз. Шундай бўлса, баён қилганимиз сиз учун бир такрорлаш, бошқалар учун эса янгиликдир. Суюкли келинпошша! Аллоҳ таоло сизни пок ва шарафли исломий фитратда яратди. Бу билан энг юксак шараф эгаси ҳисобланасиз. Эртанинг онаси, келажак наслнинг тираги ва муаллимаси бўлмиш сизнинг зиммангизда кўп масъулият мавжуд. Шулардан бири иффат ва ҳаё фазилатига эга бўлиш ҳамда қадрлаш, эҳтиётлаш бурчидир. Ким табиатан хунук бўлса, уни ҳеч ким айбламайди. Аммо иффати ва ҳаёси хунук бўлса, жамият ундан юз ўгиради. Фақат ўзигина лаънатланмайди, ўтган насабию туғилажак наслига ҳам нафрат ёғилади. Бугун “бу беҳаё фалончининг қизи”,-деб маломат қилсалар, эртага “бу иффатсиз хотин фалончининг онаси”,-деб фарзандингизни ҳам хижолат қилаверадилар. Демак, ҳаёли бўлиш ё бўлмаслик билан насабу наслингизга ё шараф келтирасиз ё лаънат. Шу боис мазкур фазилат ҳақида кундалик дафтарингизга айрим фикрларни ёзиб қўйсангиз, вақти-вақти билан кўз ташлаб турсангиз зарар қилмас. Фарзанд тарбиясини айнан ҳаё тарбиясидан бошласангиз, нур аланнур бўлажак... Тохир Маликнинг "Келинлар дафтарига" китобидан. 𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily