View in Telegram
Шамсуддин Табризийнинг гўзал сўзларидан: 1.Ҳали ҳаёт эканингизни ҳис қилишингиз учун сизни бахтиёр этадиган ҳар қандай кимсага яқин бўлинг. 2. Қандай қилиб данак ўз ичида улкан дарахт яширинганига ишониши мумкин? Сиз излаётган нарса сизнинг ичингизда мавжуд. 3. Сизга нима бўлмасин, умидсизликка тушманг! Ҳатто қаршингизда барча эшиклар ёпилган тақдирда ҳам, ҳеч кимни хаёлига келмаган битта йўл албатта очилади. 4. Ҳар қандай тунни ёритгучи ойи бўлади, ҳатто қалбингиз қаъридаги қоронғу туннинг ҳам. 5. Руҳингизга нурли туйнук очадиган ва сизнинг дунёга зиё тарқатишингиз мумкин эканлигини айтадиганларга яқин бўлинг. 6. Қалбим лойдан яратилганлигини айтганимда, у мени масхаралаб кулди, чунки унинг қалби темирдан эди. Яқин вақтда ёмғир ёғади, шунда менинг қалбим гуллаб-яшнайди, унинг қалби эса занглаб битади. 7. Мен кучли инсонларни яхши кўраман, айниқса, кучи меҳрибонлиги ва назокатлилигида намоён бўладиганларни. 8. Нафрат ва адоватдан осон нарса йўқ, лекин муҳаббат – буюк қалбни талаб этади. 9. Сиз муҳтож бўлган нарсалар сиздан узоқлашаверади, ундан воз кечганингиз сари эса, у яқинлашади. 10. Шуни билишингиз шартки, ёшингиз ҳеч қачон ҳақиқий шахсиятингизни белгиламайди, у шунчаки рақам! Эҳтимол сиз йигирма ёшингизда ҳам мўйсафидликни ҳис қилишингиз ёки олтмиш ёшингизда ҳам болаликни туйишингиз мумкин. 11. Сиз ёнингизда ҳеч ким йўқлиги учун ўзингизни ёлғиз ҳис қилмайсиз, балки сиз ўзингиз билан бирга эмаслигингиз учун ўзингизни ёлғиз ҳис қиласиз. 12. Ҳақиқий ҳаёт болалик ҳисларини сақлаб қолган ва бирор кун ҳам катталарнинг мантиқига бўйсунмаган одамлар учундир. tuhur 𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily