АМАЛ ТЎҒРИ БЎЛИШИ ҲАҚИДА ЎЙЛАНГ
Баъзи одамларнинг ичида хавотир бўлади, шунча зикр қилдим, лекин ҳозиргача ҳеч йиғи келмади, кўнглим бўшамади, демак, мен жуда бағритош ва бадбахтман, деб ўйлайди.
Ёдда тутингки, йиғи келиши ёки келмаслиги ихтиёрдаги иш эмас. Нажот топишнинг унга боғлиқ жойи йўқ. Муҳими, қайси йўлдан кетаётганингиз, тўғри йўлдамисиз ёки йўқ? Қилаётган амалингиз тўғрими ёки йўқ? Шу нарсага қаранг.
Байтуллоҳга биринчи назар тушганда ҳам йиғи келмаслиги мумкин. Жуда кўп одамлардан, Байтуллоҳга биринчи назар тушганда, инсон йиғлайди, деган гапни эшитганман. Бу ҳол одамларнинг ўртасида машҳур бўлиб бўлган. Масалан, бир одам у ерга етиб борди ва Байтуллоҳни кўрди, шунда у йиғламади. Кейин у, мен шайтонман, малъун бўлиб бўлганман, чунки мен Байтуллоҳни кўриб туриб ҳам йиғламадим, деб хавотир оляпти.
Бир нарсани ёдда тутинг, у ерда йиғлашнинг бирор ҳақиқати йўқ. Байтуллоҳга борганда уни тавоф қилиш тавфиқи бўлса, ана шу Аллоҳ таолонинг карами ва эҳсонидир. Хоҳ йиғи келсин, хоҳ келмасин. Агар йиғи келса, унда бу неъматдир. Мабодо, йиғи келмаса, бу ғам қиладиган нарса эмас ва у киши яхшиликлардан маҳрум бўлганини билдирмайди. Чунки мақсад бошқа. Муҳими, бизга буюрилган амал у адо этиляптими ёки йўқми – шу!
“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌