View in Telegram
АЛЛОҲ ТАОЛОДАН ҚЎРҚИШ Саълаба ибн Абдураҳмон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг соқчиси ва ходими эди. Бир кун у ансорлардан бирининг уйидан ўтаётиб ногаҳон ансория аёлнинг ғусл қилаётганига кўзи тушиб қолди. У яна қайта назар солди. Сўнг бирдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бу гуноҳим ҳақида ваҳий келиб қолса, нима қиламан, деган қўрқувда Мадинадан чиқиб, Макка ва Мадина орасидаги тоққа қочиб борди. Қирқ кунгача унинг дараги бўлмади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни суриштирар эди. Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келди ва шундай деди: Раббингиз Сизга салом йўллади. Хабар бердики, қочиб кетган умматингиз фалон тоғда дўзахдан паноҳ сўраб, Аллоҳ таолога сиғинмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар ибн Хаттоб ва Салмон Форсийни уни олиб келишга юборди. Улар йўлда борар экан, Зуфофа исмли чўпонга рўпара келишди. Умар ибн Хаттоб ундан тоққа чиқиб кетган йигит ҳақида сўради. Чўпон: Жаҳаннамдан қочган йигитни сўраяпсанми? – деди. У жаҳаннамдан қочганини қаёқдан биласан? У ярим кечада манави қояларнинг орасидан чиқиб келади. Қўлларини бошига қўйиб йиғлайди ва: “Эй кошки, жонимни олсанг эди! Мендан Ўз марҳаматингни дариғ тутмагин!” деб нола қилади. Ҳа, ўшани излаяпмиз, – деди Умар розияллоҳу анҳу. Зуфофа уларни етаклаб кетди. Тун ярим бўлганда Саълаба чиқиб одатича нола қила бошлади. Умар розияллоҳу анҳу уни тутди. У яна нола қилди: Ал-омон! Ал-омон! Қачон дўзахдан омонлик бўлур?! Мен Умарман! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гуноҳимдан хабардор бўлдими? – сўради у. Мен у нарсадан бехабарман. Менинг билганим шуки, кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мулойимлик билан сени сўради, – жавоб берди Умар розияллоҳу анҳу. Мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқиётган пайтда ёки Билол қомат айтаётган пайтда олиб кирасан. Хўп, шундай қиламан. Улар Мадинага бориб, масжидга кирганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётган эдилар. У зотнинг қироатларини эшитиб Саълаба ҳушидан кетиб йиқилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан фориғ бўлгач, Умар ва Салмон розияллоҳу анҳумодан Саълабани сўрадилар. – Ана у, эй Аллоҳнинг расули! – дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ўзига келтирдилар ва сўрадилар: – Сени мендан нима узоқ қилди? – Гуноҳим! – деди у. –  Сенга гуноҳ ва хатоларни ўчиргувчи оятни ўргатайми? –  Ҳа, эй Аллоҳнинг расули! – “Эй Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах азобидан сақлагин” деб айт, – дедилар  у зот. – Менинг гуноҳим ундан катта, – деди Саълаба. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: – Йўқ! Аллоҳ таолонинг Каломи буюкроқдир! – деб уни уйга қайтишга буюрдилар. У уйига бориб, уч кун касал бўлиб ётиб қолди. Салмон розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб унинг бемор бўлиб қолганини айтди. – Юринглар! – деди у зот. Бирлашиб уйига бордилар. Кириб муборак тиззаларига унинг бошини қўйган эди, у бошини тортиб олди. –  Нега бошингни тиззамдан тортиб олдинг? – деб сўрадилар  у зот. –  Бошим гуноҳларга тўла. –  Нимани сезяпсан? – Этим билан суякларим орасида чумоли ўрмалагандек бўляпти. – Нимани хоҳлаяпсан? –Роббимнинг мағфиратини. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло уни мағфират қилганининг хабарини етказган эдилар, бир ҳайқирди-ю, жон таслим қилди... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ўзи ювиб, кафанлаб, жанозасини ўқидилар ва қабристонга олиб бордилар. У жойда эҳтиёткорлик билан оёқларнинг учларида юрган эдилар асҳоблари бунинг сабабини сўрадилар. – Уни зиёрат қилгани келган фаришталарнинг кўплигидан оёғимни қўйгани жой топа олмаяпман, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Halovatuz 𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily