View in Telegram
​​​​Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоаҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Роббисини зикр қиладиган билан зикр қилмайдиганнинг мисоли тирик билан ўлик кабидир”. Аллоҳ таолони зикр қилишнинг қуйидаги фойдалари бор: 1. Раҳмонни рози қилади. 2. Шайтонни қувади. Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: “Албатта, шайтон Одам боласининг қалбига тумшуғини қўйиб туради. Агар банда Аллоҳни зикр қилса, узоқлашади. Агар зикрни унутса, унинг қалбини оғзига олади. Мана шу Ханноснинг васвасасидир”. 3. Ғам-ташвишни кеткизади. 4. Кенгчилик ва ҳурсандчилик бахш этади. 5. Юзни нурли қилади. 6. Ризқни жалб этади. 7. Аллоҳ ўша бандани яхши кўради. 8. Банда Аллоҳни яхши кўради, доим Унинг кузатиб турганини ҳис этадиган бўлади. 9. Қалбни тирилтиради, ғафлатдан уйғотади. 10. Банда билан унинг Робби ўртасидаги узоқлик йўқолади. 11. Зикр сабабли гуноҳлар кечирилади ва ёмонликлар ўчирилади. Muallemah | معلمة
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily