View in Telegram
Мадина НОРЧАЕВА
Мадина Норчаева
Бораман Кўзимга чўғ қалар қасам, Йўллар манглайида изларим битик. Ва йўлдошим қушлар, Бирга сайрасам: "Очгин юзингни кўргони келдик" Фурсат бошимиздан сочилган сочқи, Ғам нима, Қадаҳни тўлатган шароб. Олдда ҳадсиз саҳро Ва мингта соқчи Ва умринг, яшашинг муқаррар сароб. Борарман, Бир телба оҳанг измида Ҳилол - занжи оқшом бўйнидаги ғул. Айтгин, кутармисан видо базмида Ҳали учмай туриб бир юлдуз буткул. Унгача, фарёд ўстиради минораларда Эртакка айланган ўша қадим юрт. Унгача, олдинда бир улкан сароб Йўлдошларим қушлар сақлайди сукут.
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start