ҚАЙҒУРМА!
Касал тузалади, мусибат кетади. Гуноҳ кечирилади, қарз тўланади, маҳбус озод бўлади. Келажак келади осий - тавба қилади. Фақир эса вақти келганда бой бўлади...
Қайғурма!
Ахир қора булут қандай тарқалганини, қоронғу тун ниҳоясига етганини, кучли шамол қандай тин олганини, бўрон қандай тўхтаганини кўрмадингми?!
Демак, оғир кунларнинг ортидан, кенглик ва яхши бир ҳаёт бордир!
Қайғурма!
Чунки қуюқ соя қуёш алангасини ўчиради. Тоза сув иссиқдаги ташналикни совутади. Иссиқ нон қаттиқ очликни тўйдиради. Бедор ҳолда изтироб чекиш ортида лаззатли ором бордир. Дард аламларини соғлик лаззати кеткизур. Бунинг учун сен бир оз сабр қилмоғинг ва бир лаҳза кутишинг даркор!
✍️ Шайх Оиз Ал-Қарний
ㅤ
👉🏼https://t.center/Kayfiyattvuz