Дунё шунчалар қимматми
Шу пулсиз зулматми
Бойлик - энг улуғ неъматми
Йўқми инсон қиймати
Ўйлаб қоламан, ўткинчи олам,
Мол-дунёга бунча ўч бу одам
Чўнтак бўш бўлса босма қадам
Менсимасдан қарар кўз қиридан
Сезмай қоламан, алдайди одам
Қўрқмайди, ҳаром нон ер ҳийладан
Мақсад - сотиш, ҳатто сотувда бадан
Тавба қил, қўрқ олов тафтидан
Унутма, эй инсон, бу -фоний дунё
Бўлма разил, тушдамассан, бу -рўё
Ўйлайсан ҳаммаси яхшидек гўё
Сен сабаб ё ҳақ, ё ноҳақ бу дунё
Тузилган шунақа “қора дастур” Пиёдасан, йўқми мошина - озгина паст тур
Бой касал бўлса, дўхтирлар ҳаммаси ғамхўр
Камбағалнинг жони оғриса, “Навбатда жим тур!”
Бўлса болди битта янги iPhone
Ўтди вақт мақсадсиз, доим бирга шайтон
Қора Gentra, 3-4 сўм пул, ол сенга майдон
Тулки, бўри, илон - ўзи шуларми ҳайвон
@KOSONSOY