Расмий муносабат беришибди⚡️Жорий йилнинг 24 январь куни ижтимоий тармоқларда гинекология бўлимида даволанаётган аёллар томонидан иситиш тизимининг самарали ишламаётганлиги ҳақида мурожаат эълон қилинди.
🔰Ушбу мурожаат юзасидан зудлик билан "Зайҳурмакс" МЧЖ ва тиббиёт бирлашмаси масъуллари томонидан ҳолат ўрганилди. Муассаса бинодаги иситиш тизимига оид муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилди, ҳозирда муассаса биноси ҳоналарида ҳарорат меёърий (22-24)даражада. Бўлимда даволанаётган беморлар билан суҳбат ўтказилди. Суҳбат давомида беморлар томонидан бино ҳоналаридаги ҳарорат меёърида эканлиги эътироф этилди
✅ Мазкур ҳолат тунги вақтда иситиш қозони ишини назорат қилишга масъул бўлган "Зайхурмакс" МЧЖ ҳодими Ш.Н. масъулиятсизлиги сабабли юзага келганлиги сабабли унга нисбатан интизомий жазо тайинлаш ва келгусида бу каби ҳолатларни такрорланишига йўл қўймаслик бўйича МЧЖ раҳбариятига алоқа ҳати чиқарилди.
IZBOSKAN NEWS.UZ -
Избоскандаги энг йирик медиа макон!Каналга уланиш 👉 @Izboskan_uzБоғланиш 👉 @Izboskan_user_bot