View in Telegram
СЎЗ
Тупроқ опкелинг
Катта қизим узатилгандан сўнг биринчи марта усиз Самарқандга кетдик. Худди бир тарафим йўқдай. Йўлда эканмиз, иккинчи қизим кеча опаси билан гаплашганини, қайтишда сизга нима олиб келайлик, дадам сўраяптилар, деса, бир сиқим тупроқ опкесинлар, деганини айтиб қолди. Нима қиларкан, десам, ҳидлайман, депти. Бу гапни эшитиб, қўлим рулдан чиқиб кетишига сал қолди. Она қизим! Ургутнинг майизи, ёнғоғи, чаккисини, сариёғини, чапчак нонини яхши кўришингни биламан. Сен шу каби нарсаларни эмас, боболаринг ётган, қариндош-уруғлар азиз билиб кўзига суртган тупроғини сўрабсан. Раҳмат! Қизим бешта тилни мукаммал билади, деб мақтанишларим сенинг бу одамийлигинг, юртсеварлигинг олдида ҳеч нарса бўлмай қолди. Ота-она юзини ёруғ, қаддини баланд қиладиган ўғил эмас, қиз фарзанд бўлади, дейдилар Ҳазрати Ғаззолий. Сен шу ориф зотнинг гапини, айни пайтда китобхон, қуръонхон эканлигингни исботладинг. Ватанни севиш шундай бўлади. Қиз фарзанд - меҳмон, уни икки карра яхши кўринг, оқибати эса минг карра бўлиб қайтади.
Мақсуд Жонихонов
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start