View in Telegram
Икром ИСКАНДАР шеърлари
* * * Чиққил уйингдан сен – шамол каби ел, Мана, остонангда турибман пойлаб. Чиққил уйингдан, мен – ғариб сари кел, Меҳр уруғини кўксингга жойлаб. Чиққил, изларингга тўлсин кўчалар, Чиққил, изларингдан унсин гул-чечак. Ой тўлган палладай ёрисин бир пас Нурафшон юзингдан қоронғу кеча. Бу кўҳна дунёга янги бахт улаш, Чинакам баҳорни кўрсин боғлар ҳам. Токи кўзларингда ёнган севинчдан Минг йиллик ғуссалар топгайдир барҳам. Олам – олам эмас, зимистон тунда Бир парча зиёга ташна юракдир. Бебаҳра қолдирма, сўлдирма бехос, Чиққил, бу оламга қуёш керакдир.
©
Икром ИСКАНДАР
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start