View in Telegram
Фан доктори (DSc) илмий даражаси учун изланувчилар фаолиятининг самарадорлиги мониторинги қуйидаги мезонлар бўйича амалга оширилади: а) ўқишнинг биринчи йилида: диссертация мавзуси бўйича якка тартибдаги режанинг мавжудлиги ва унинг бажарилиши; диссертациянинг биринчи ва иккинчи боблари тайёрлиги; диссертация мавзуси бўйича тегишли журналларда камида учта илмий мақола чоп этилганлиги; диссертация мавзуси бўйича республика ва халқаро илмий конференциялар материалларида камида битта маъруза тезиси чоп этилганлиги; диссертация мавзуси бўйича илмий конференция ёки семинарда маъруза қилиш; диссертация мавзуси бўйича таҳлилий шарҳ; диссертация мавзуси бўйича таҳлилий шарҳ натижалари бўйича семинарда сўзга чиқиш; б) ўқишнинг иккинчи йилида: диссертациянинг учинчи ва тўртинчи боблари тайёрлиги; тегишли журналларда диссертация мавзуси бўйича ҳисобот даврида чоп этилган камида тўртта илмий мақола эълон қилинганлиги (жумладан биттаси хорижда); диссертация мавзуси бўйича халқаро ва республика илмий конференциялар материалларида чоп этилган камида битта маъруза тезисининг мавжудлиги; диссертация ишининг дастлабки натижалари бўйича семинар ўтказиш; конференция ёки семинарда маъруза билан қатнашиш (камида бир марта); диссертация мавзуси бўйича якка тартибдаги режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисобот; в) ўқишнинг учинчи йилида: тегишли журналларда диссертация мавзуси бўйича ҳисобот даврида чоп этилган камида учта илмий мақола эълон қилинганлиги; диссертация натижалари бўйича (ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича) чоп этилган монографиянинг мавжудлиги; ОАК талабларига мувофиқ тайёрланган тугалланган диссертация иши ва авторефератнинг мавжудлиги; диссертация ёки авторефератни илмий ташкилот ёки таълим муассасаси илмий-ташкилий бўлинмаларида кўриб чиқилганлиги ва муҳокама этилганлиги. Каналга уланиш @ILM_NUR_2020
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily