Изланувчилар фаолияти самарадорлигининг мониторинги қандай амалга оширилиши керак?!
Фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун изланувчилар фаолияти самарадорлигининг мониторинги қуйидаги мезонлар бўйича амалга оширилади:
а) ўқишнинг биринчи йилида:
диссертация мавзуси бўйича тасдиқланган якка тартибдаги режанинг мавжудлиги ва унинг бажарилиши;
ихтисослик бўйича тасдиқланган назарий-методологик дастурнинг мавжудлиги ва унинг бажарилиши;
тегишли журналларида диссертация мавзуси бўйича камида битта илмий мақоланинг чоп этилганлиги;
илмий конференцияда диссертация мавзуси бўйича маъруза билан иштирок этганлиги;
диссертация мавзуси бўйича таҳлилий умумлаштирувчи қисқача маълумотнинг мавжудлиги;
илмий ташкилот ёки таълим муассасаси семинарида диссертация мавзусига доир таҳлилий умумлаштирувчи қисқача маълумот натижалари бўйича (илмий раҳбар билан биргаликда) маъруза
қилганлиги;
б) ўқишнинг иккинчи йилида:
тегишли журналларида диссертация мавзуси бўйича ҳисобот даврида чоп этилган камида битта илмий мақоланинг мавжудлиги;
диссертация мавзуси бўйича ҳисобот даврида илмий конференция материалларида камида битта чоп этилган маъруза тезисининг мавжудлиги;
тегишли хорижий журналда диссертация мавзуси бўйича камида битта чоп этилган илмий мақола мавжудлиги;
илмий ташкилот ёки таълим муассасаси илмий-ташкилий бўлинмаси (кафедра, лаборатория, бўлим, сектор) илмий семинарида диссертация ишининг дастлабки натижалари бўйича (мустақил) маъруза билан иштирок этиш;
диссертация мавзуси бўйича якка тартибдаги режасининг бажарилиши бўйича ҳисобот бериш;
в) ўқишнинг учинчи йилида:
журналларда, шу жумладан хорижий журналларда сони белгиланган талабларга мувофиқ чоп этилган илмий мақолалари мавжудлиги;
ОАК талабларига мувофиқ тайёрланган тугалланган диссертация иши, авторефератининг мавжудлиги;
илмий ташкилот ёки таълим муассасаси илмий-ташкилий бўлинмалари мажлисларида диссертация ва авторефератининг кўриб чиқилганлиги ва муҳокама
қилинганлиги.
Каналга уланиш
@ILM_NUR_2020