View in Telegram
Хирш индексини қўтаришнинг 16та усули. 🌐 0. Ўзингизни реклама қилишдан уялманг. ✔️1. Биринчи навбатда қизиқарли ва долзарб мавзуларда сифатли оммабоб мақолалар ёзинг. Кўпчилик мақолага унинг мавзусига қараб қизиқади ва ўқийди. ✔️2. Адабиётлар рўйхатини тузишга алоҳида эътибор беринг, иложи борича, катта библиографик рўйхат тузинг. Кўплаб муаллифлар ўзларининг илмий ишларига иқтибослар қидиришади. Аксарият ҳолларда улар ҳам бошқа илмий ишларида сизга ҳавола қилишади. ✔️3. Бошқа бир олим (ҳамкасб) ёки гуруҳ билан “тил бириктирган” ҳолда ўзаро иқтибос олинг. ✔️ 4. Ўзингизга ҳавола қилишдан тортинманг. Биринчидан, бу Хирш индексини қўтаришга хизмат қилади. Иккинчидан эса ўқувчилар ушбу мавзуда бошқа илмий ишларингиз ҳам борлигини кўришади. ✔️5. Сиз Scopus ёки WoSда мақола нашр этдингизми, дарҳол ҳамкасблар, дўстлар ёки шогирдларга хабар беринг. Ўзингизни реклама қилишдан уялманг. ✔️ 6. Ижтимоий тармоқларда Scopus ёки WoSда нашр этган мақола хақида маълумотлар жойлаштиринг. Ўзингизни реклама қилишдан уялманг. ✔️7. Илмий анжуманларда қилинган чиқишларда ёки докладларда Scopus ёки WoSда нашр этган мақола хақида айтиб ўтинг. Ўзингизни реклама қилишдан уялманг. ✔️8. ResearchGate («ресерч гейт») – //www.researchgate.net/ ижтимоий тармоғида рўйхатдан ўтинг ва Scopus ёки WoSда нашр этилган мақолангизни жойлаштиринг. Scopus ёки WoSда нашр этган мақолалар аксарият ҳолатларда пуллик бўлиб, мақолаларни олиш илм ахлига қимматга тушади. ✔️9. Иложи борича мақолани очиқ журналларда «open access journals» нашр қилинг. ✔️10. Мақолани нашр этиш учун ўзингизга мос журнални танланг. Яъни вазифа ва мақсадлари билан танишиб чиқинг, Scopus ёки WoSда индексацияда ўтишини текширинг. ✔️11. Мақолада маълумотлардан фойдаланишга алоҳида эътибор беринг. ✔️12. Муайян мавзулар бўйича муаммоларни батафсил қамраб олган мақолалар ёзинг. ✔️13. Scopus ёки WoSда шахсий профиль очинг, ва унда нашр этган мақолани жойлаштиринг. ✔️14. Мақолалар нашр этишда Фамилия ва Исмингизни ҳар сафар инглиз тилида бир шаклда ишлатинг. Бу қидиришни осонлаштиради. ✔️15. Хирш индексини қўтармоқчи бўлсангиз Фамилия ва Исмингизни алмаштирманг. ✔️16. Жуда бахс ва мунозара келтириб чиқарадиган (ёки ҳатто нотўғри фикрли бўлса ҳам) мақола ёзинг. Мунозара жараёнида сизга хаволалар кўпаяди. Каналга уланиш @ILM_NUR_2020
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily