#
амалиётга #жорий #этиш
Назарий аҳамиятга молик диссертациянинг илмий натижаларини амалиётга жорий этишнинг хусусиятлари
Назарий аҳамиятга молик диссертациянинг илмий натижаси қуйидаги шаклларнинг бири билан амалиётга жорий этилиши мумкин.
1. Интеллектуал мулк объектига
мутлақ ҳуқуқнинг эътироф этилиши — ихтирога ва селекция ютуғига патент ҳамда фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражаси учун фойдали моделга патент, саноат намунасига патент олинган ва у бугунги кунда долзарб бўлганда.
2. Илмий натижанинг нуфузли, шу жумладан хорижий илмий марказ (республика илмий семинари) ёки олий ўқув юртлари томонидан
эътироф этилиши ёхуд фан тармоғи ривожланган хорижий мамлакатларнинг
импакт-фактори 0,5 дан юқори бўлган ва халқаро тизимга кирган илмий журналларда камида 3 та ҳавола берилиши.
3. Илмий натижадан талабгорнинг ўзи қатнашмаган ва тугалланган
грантлар бўйича илмий лойиҳада фойдаланилиши.
4. Таълим жараёнига татбиқ этилган давлат таълим стандарти,
дарслик ёки педагогик технологиянинг (фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражаси учун —
ўқув қўлланманинг) мавжуд бўлиши.
5. Иш бажарилган ташкилот ва илмий маҳсулотнинг потенциал истеъмолчиси бўлган
республика давлат органи ёки хўжалик бошқаруви органининг илмий-техникавий кенгаши, бундай кенгаш бўлмаган ҳолда тегишли ташкилий тузилмаси
тавсияси асосида ушбу ташкилот (орган) томонидан эътироф этилиши;
фан тармоғининг (ихтисосликнинг) хусусиятидан келиб чиққан ҳолда бошқа шакллар.
✅Ps: маълумотларни бошқа илмий доираларга ҳам юбориб қўйинг.
🚀Каналга уланишни унутманг
@ILM_NUR_2020