“Тақво қандай ҳам яхши нарса, қўпол инсонга бахтсизликни қолдирмайди”
Бир киши Шаъбийни сўкди. Шунда у: “Агар мен сен айтгандек бўлсам, Аллоҳ таоло мени кечирсин. Агар мен ундай бўлмасам, Аллоҳ таоло сени кечирсин!” деди.
Оиша розияллоҳу анҳо бир ходимидан жаҳли чиқди. Сўнг ўзларига келдилар ва: “Тақво қандай ҳам яхши нарса, қўпол инсонга бахтсизликни қолдирмайди” дедилар
Ҳакимлардан бири айтади: “Жоҳил инсонга сукут қилсанг, унга катта жавоб берган ва жазони оғирроқ қилган бўласан!”
Бошқа ҳакимлар айтади: “Кўп нарсадан кўз юмишингда, аъзоларинг учун роҳат бор”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларга Аллоҳ нима билан биноларни шарафли қилиши ва даражаларни кўтаришини хабар қилайми?” дедилар. Атрофдагилар: “Ҳа, ё Расулуллоҳ!” дейишди. У зот: “Сенга жоҳиллик қилган кишига мулойим бўл, сенга зулм қилган кишини кечир, сенга бермаган кишига бер, силаи раҳмни узган киши билан уни боғла!” дедилар.
"Бахт улашинг" китобидан
Раҳматуллоҳ Махсумхонов таржимаси
©muslimaatuz
@Husni_Xulqim