БУ ШУНЧАКИ ИМТИҲОН!
(Дунёдаги барча ота-оналар ўқиши шарт бўлган мактуб)
🌳 Сингапурдаги ўрта мактаблардан бирининг ўқитувчилар жамоаси имтиҳондан олдин ота-оналарга ушбу мактубни юборишди:
Қадрли ота-оналар!
Шу кунларда болаларимизнинг имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.
Барчангиз фарзандларингизнинг имтиҳонни яхши топширишлари учун ташвишланаётганингизни биламиз...
Аммо, илтимос, унутманг:
Улар орасида рассом бўлишни хоҳлаётганлар борки, уларга математикани тушунишнинг кераги йўқ;
- Бўлажак бошқарувчилар борки, улар тарих ёки инглиз адабиётига қизиқишмайди;
- Бўлажак мусиқачилар борки, кимё фанининг баҳоси улар учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас;
- Aтлетикачилар борки, жисмоний машғулотлар улар учун физика фанидан муҳимроқ...
- Агар фарзандингиз юқори баҳо олса, бу ажойиб!
Бироқ, бундай бўлмаса, илтимос, уларнинг ўзига бўлган ишончи ва қадр-қийматини тортиб олманг!
Уларга ҳаммаси яхши эканлигини, бу шунчаки имтиҳон эканлигини айтинг!
Улар ҳаётда бундан-да каттароқ ишларга қодирдир..!
Илтимос, уларга баҳонинг аҳамияти йўқлигини айтинг!
Уларни севинг ва айбламанг!
Агар шундай йўл тутсангиз, кўрасизки, фарзандингиз дунёни забт этади!
👩🏻🎓🧑🏻💻👩🏻⚕️👷🏻♂️👮🏻♀️👨🍳👩🏻🏫👩🚀🧑🎨👨🚒👨🏻🎓
Биргина имтиҳон ёки паст баҳо уларнинг орзулари ва истеъдодларини тортиб ололмайди...
🌳 Ҳурмат билан, ўқитувчилар жамоаси.
Хаетда мана шундай устозлар купайсин...
(Tursunoy_Sodiqova sahifasidan…)
©Jaloliddinrumiyy
🕊
@Husni_Xulqim🌿