View in Telegram
#сарказм Мактабда дарс жараёни: — Эшматов, нега вазифани бажармадинг? — Биз Ёшлар иттифоқи билан тадбир қиляпмиз. Тайёргарликда эдим. Тавсия қилишса, талаба бўламан. — Тушунарли, ўтир! Қосимова, вазифани бажардингми? — Нашриётга боргандим. Шеърий китобим чиқяпти. Зулфиячиларга имтиёз бор экан. Худо хоҳласа, талаба бўламан. — Яхши, ўтир. Ҳа, Абдурайим, кеч қолибсан?! Вазифаниям бажармагандирсан? — Энди дарс қилишим шарт эмас. Дадам ҳарбий. Деярли талабаман. — Кир, жойинга ўтир. Солиев? — Устоз, аввал ҳам айтганман. Мактабни битириб олсам, дадам билан Россияга кетаман. — Сен-чи? — Устоз мен IELTS ўқияпман. — Ҳеч ким вазифани бажармадими? —Устоз, талаба бўлишга жой қолмади. Сиз ҳам дарс ўтиб овора бўлманг, қийналманг деймиз-да... — Келишдик, шовқин қилмай ўтиринглар. Комиссия келаркан. Мана бу ҳужжатларни тўлдириб қўяй... https://t.center/Hurfikruznews
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily