View in Telegram
⚡️ Аввал Гулнора Каримовага тегишли бўлган "Сижжак" оромгоҳи Касаба уюшмаси тасарруфига ўтказилади 2024 йил 27 декабрь куни Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, "Сижжак" дам олиш оромгоҳидаги Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан қабул қилинган мол-мулклар Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясига мулк ҳукуки асосида ўтказиб берилади. Маълумот учун, ушбу дам олиш маскани муқаддам Гулнора Каримовага тегишли бўлган, 2017 йилда мусодара қилинган, 2019 йилда Сижжак қўрғонидаги ҳашаматли қароргоҳ ичидаги барча жиҳозлари билан Ўзбекистон триатлон федерациясига текин фойдаланишга берилган. https://t.center/Hurfikruznews
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily