ДКП ТОШКЕНТ ШАҲАР БОШҚАРМАСИ ИККИ ЙЎНАЛИШДА ISО СЕРТИФИКАТИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ
Давлат кадастрлари палатаси Раисининг 2024-йил 31-январдаги 10-05 буйруғи билан тасдиқланган 2024-йилги Чора-тадбирлар иш режасининг 5-бандига мувофиқ ДКП Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг туман филиалларида Халқаро стандартларга асосланган бошқарув тизимини жорий қилиш мақсадида бир қанча вазифалар белгиланган эди.
Шунга кўра, бошқарма ходимлари ва ташқи консултантлар билан биргаликда 2024-йилнинг август ойидан буён “ISО 9001 – Сифат менежменти тизими” ва “ISО 37001 – Коррупсияга қарши бошқарув тизимлари” халқаро стандартлари талабларига мувофиқ фаолиятни олиб боришда зарур бўлган ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва фаолиятга жорий этилди.
“Cert international” ташкилоти мутахассислари томонидан 2024-йилнинг 18-19 ҳамда 23-24-декабр кунлари бошқарма ва унинг туман филиалларида аудиторлик текшируви ўтказилди. Текширув натижасига мувофиқ Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг 12 та туман филиаллари икки йўналишда ISО сертификатига лойиқ деб топилди.
Давлат кадастрлари палатаси Марказий аппарати Интеграллашган бошқарув тизими бўйича маъсул мутахассис Б.Ахмедов, ДКП Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи А.Юнусов, Коррупсияга қарши курашиш бўйича бош мутахассиси Т.Юлдашев ҳамда тизим ходимлари иштирокида ўтказилган тадбирда ушбу сертификат
“CERT ACADEMY GROUP” Халқаро тренинг компанияси бош аудитори Риад Ибрагимов томонидан топширилди.
Маълумот учун: интеграциялашган бошқарув тизими жорий қилиниб, халқаро сертификатнинг қўлга киритилиши пойтахт кадастри тизимида халқаро стандартлар асосида фаолият юритиш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш, коррупсияга қарши курашиш соҳасидаги ишларни янада такомиллаштиришга хизмат қилади.
https://t.center/Hurfikruznews