#маълумот
✨ «Ўткан кунлар» китоби ҳақида суҳбат бўлиб ўтди
Кеча
«Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг
142-сонида Абдулла Қодирийнинг
«Ўткан кунлари» асари ҳақида суҳбат ўтказилди.
🎉 «Китобхонлик мактаби» лойиҳамизнинг бошловчиси
Қамариддин Бекмуҳаммад Ўзбекистон журналистлари уюшмасига аъзо бўлган эдилар. Тадбир аввалида устоз журналист, ёзувчи
Эркин Малик уюшмага аъзолик гувоҳномасини тантанали равишда топширдилар.
Сўнг қодирийшунос олим, адабиётшунос, филология фанлари доктори
Баҳодир Карим «Ўткан кунлар» асаридаги нозик нукталар, эътибор бериш лозим бўлган жиҳатлар ҳақида нутқ сўзладилар. Кейин эса Қуръони Карим ҳофизи устоз
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид сўз ва бадиий адабиётнинг аҳамияти, динимизнинг адабиётга муносабати ҳақида мазмунли суҳбат қилиб бердилар.
Сўнг иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга устозлардан жавоб олдилар.
🤲 Суҳбат Қуръони Карим тиловати ва хайрли дуолар билан якунланди.
Сиз тадбирда иштирок этдингизми? Фикрларингизни изоҳда қолдиринг. 😊
@hilolnashr