View in Telegram
Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
Муҳйиддин ибн Арабийдан ривоят қилинган Фотиҳа сураси дуоси У киши айтадилар: Кимнинг қандай ҳожати бўлса Шом намозининг фарз ва суннатини ўқиб бўлганидан кейин ўрнидан турмасдан Фотиҳа сурасини қирқ марта ўқисин. Шундан кейин Аллоҳдан ҳожатини сўрасин, албатта сўраган нарсасини беради. Биз буни тажриба қилиб кўрдик ва фойдасини топдик. Фотиҳа сурасини ўқиб бўлганидан сўнг ушбу дуони ўқийди: "Илоҳим! Сенинг илмингни ўзи Сендан сўрамасликка кифоя. Фотиҳа сурасининг ҳаққи ҳурматидан Ўзинг сўровимга кифоя қил. Сенинг карамингнинг ўзи Сенга сўзламасликка кифоя. Фотиҳа сурасининг ҳаққи ҳурматидан сўзимга кифоя қил ва қалбимдаги тилагимни ҳосил қил".
tuhur
@HikoyaNew
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start