View in Telegram
Кибр кирган бошга илм кирмайди Бир авлиё зот кўчада кетаётсалар, болалар тўп ўйнашаётган экан. Шунда у зот сўрабдилар: — Болаларим, бу тўп сизларга нима гуноҳ қилди? Нега уни ҳадеб тепасизлар? Болалар ичидан бир шўхроғи девонасифат авлиёни масхаралаганнамо дебди: — Ҳазрат, тўпнинг олдида турибсиз, ўзидан сўрай қолинг. Авлиё тўпга қараб, индамай қолибди. Шунда ҳалиги бола: — Сўрадингизми, тўп нима деди? – деса, авлиё шундай жавоб берган эканлар: — Тўп дедики: бошимга озгина ҳаво тўлиб қолган экан, шунга тепки еяпман. Ибрат: Кимники бошига кибру ҳаво тўлиб қолса, у одамни Аллоҳ хор қилади.  *** Кибр кирган бошга илм кирмайди Ибн Синонинг устози Кушёрнинг ҳузурига бир киши юлдуз илмини ўқиш мақсадида келибди. 2-3 ой ўтса ҳамки, устози дарс бермаганидан сўнг айтибди: — Ҳазрат, энди менга жавоб берсангиз. Уч ой бўлди ҳамки дарс бермадингиз. Вақтингиз йўқ шекилли… — Мен сенга бажонидил дарс берардиму, лекин сен ҳузуримга келгандаги бу илмда менинг унча-мунча хабарим бор деган кибр-ҳавоинг ҳали ҳам кетмади. Мен бир идишга қачонки у бўш бўлсагина сув қуяман. Афсус, сенинг калланг ҳаво билаб тўлиб қолган экан. Хулоса: Кибр кирган бошга илм кирмайди. @HikoyaNew
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily