View in Telegram
GULRUX XUDOYOROVA IJODI
*** Сени кечирганман сўзимнинг рости, Ўзингни айблашдан тўхта, азизим. Сени тушунганман, сўзимнинг рости, Йиғлай-йиғлай охир кечирган кўзим. Сени кечирганман сўзимнинг рости, Бошингни хам қилма гар мени кўрсанг. Дунёда энг буюк қайғу бу асли Ўзингнинг ғамингни ўзинг еб юрсанг. Сенга айб қўймоққа сира ҳаққим йўқ, Сенга ачинаман, раҳмим келади. Суянмоққа ўзидан ўзга дўсти йўқ, Кимсаларни қандай айблаб бўлади. Сени кечирганман сўзимнинг рости, Ичингда бор ахир олам алами. Фақат ўзин севиб яшайди чунки Дунёнинг энг ёлғиз, бахтсиз одами.
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start