View in Telegram
GULRUX XUDOYOROVA IJODI
*** Мана, мен кетяпман! Кетишим тайин. Виқор-ла қаршингдан ўтяпман бу он. “Қаёққа кетяпмиз?!” Ҳеч англолмайин, Ортимдан тўнғиллаб борар жомадон. Мана, мен кетяпман! Ўйлайман шу чоқ: Нимадир бўлсайди, недир бўлсайди. Дунё термулади беғам, эринчоқ, Аксига олгандай ҳеч не бўлмайди. Мана, мен кетяпман! О, недир бўлса! Юраклари ёниб кетса кимнингдир. Пичирлар ул эски жомадон эса: “О, унга барибир, унга барибир!” Мана, мен кетяпман! Кетишим – исён. Балки енгилмоғим азалий тақдир. Менга мадад берар эски жомадон: “О, сенга барибир, сенга барибир!”
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start