View in Telegram
ШОИР Мен Алишер бўлиб келган замонда, Ҳусайний бор эди ҳарнав жаҳонда. Олтмиш йил ҳикматин айладим иншо, Ўзгардими-йўқми, билмадим, дунё. Айролиқларга ҳам собир эдим мен, Кетдим мен, агарчи Бобур эдим мен. Келдим бу оламга бўлиб шоҳ Машраб, Дунё ўзгармади, боз кетдим ташлаб. Фурқат бўлиб келдим, фурқатда кетдим, Чўлпон бўлиб келдим, ҳасратда кетдим. Эрким қайда эди, эрким, билмадим, Эркин бўлиб келдим, эркин бўлмадим. Ҳасратли қўшиқлар ҳам яллалар — мен, Келиб кетган қанча Абдуллалар — мен. Мен тағин борман шу дунёйингизда, Лекин шеър тиловчи дил борми сизда?! Саволим юракка қадалган ўқми: Ё ҳануз Бойқаро туғилган йўқми?! Бу очиқ дафтарни буткул ёпай деб, Мансур бўлиб келдим нусрат топай деб. Тағин ўзгармаса дунё, нетгайман? Энди ўзгартирмай ташлаб кетмайман! Мансур Жумаев
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily