View in Telegram
GULRUX XUDOYOROVA IJODI
*** Алдайвергин, мен ишонаман, Қасам ичма осмон, ер билан. Кўнглим топмоқ жудаям осон, Алдаш мумкин битта шеър билан. Мен алдансам ҳеч нарса эмас, Бир шеър ёзсам ўтиб кетади. Бир чиқади жаҳлим қуёшдай, Сўнг қуёшдай ботиб кетади. Қайтаман де, мен ишонаман, Ортиқча сўз айтиб нетасан. Гар алдагинг келса қаттиқроқ, Бир мисра шеър ёзиб кетасан. Из ҳам қолмас гуноҳларингдан, Юрагимга ботиб кетади. Сўнг жилмайиб яшайвераман, Бир шеър ёзсам ўтиб кетади. Мени алда, бошқани эмас, Ёлғонларнинг барин менга бер! Хиёнатни енголмас ўзга, Ахир улар ёзмайди-ку шеър. Мен алдансам ҳеч нарса эмас, Бир шеър ёзсам ўтиб кетади...
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start