View in Telegram
ТУШЛАР I Яна уйғонаман ҳеч кимга - На сувга, На одамзотга ошкор этиб бўлмас тушлар ичра маст. Йўқ, сира ўйламам сувнинг титрашин Ёки бирор кимнинг ваҳм шарпасин. Шунчаки, забоним рўёлар аро саргардон руҳимни ошкор этолмас. Тушимда ғийқиллаб турган эшикнинг Устида турардим, Оёқларим шол. Пастга тушай, десам ер жуда узоқ. Шифтга чиқай, десам куйдирар чироқ. Эшик эса тинмай қимирлар беҳол, Шундан ҳадик мени этмакда ишғол. Билмайман, Эшикдан нарида не сир. Билмайман, Ортимда нелар ошкора. Эшикни ёпайин, десам шалвираб осилган оёғим деворга бориб қисилиб қолишдан қўрқдим тобора. Сўнг дамда уйғондим, Томонларимни қуршаган аросат мени маҳв этди. Қучоғи асрорга тўлган кечанинг рангсиз тушлари-ла пойига етдим. II Яна уйғонаман ҳеч кимга - На сувга, На одамзотга ошкор этиб бўлмас тушлар ичра маст. Йўқ, сира ўйламам сувнинг титрашин Ёки бирор кимнинг ваҳм шарпасин. Шунчаки, забоним рўёлар аро саргардон руҳимни ошкор этолмас. Гўдаклар куй чалар эди саҳнада, Эгнида йўқ эди ҳеч қандай либос. Фақат елкасига сикрипка қўнган қизчанинг этаги кўринди нохос. О, шу дам бастакор бўлсайдим агар, Балки яраларди янги бир оҳанг. Залдаги ягона томошабин - мен. Томирим увишган, ҳисларим таранг. Қизнинг кўйлагида оқарди наво Ва куйга жўр бўлар гўдаклар рақси. Мен эса умиднинг бандаргоҳидан «Туғилгин, онангман», деёлдим аста. Сўнг дамда уйғондим, Руҳимда сокин кезинган оҳанглар мени маҳв этди. Қучоғи асрорга тўлган кечанинг Ёруғ тушлари-ла пойига етдим. https://t.center/GulhayoAVRON
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily