View in Telegram
*** Чирик хазонларнинг остидан боқар Ниш отмиш чечакнинг зангор шарпаси. Нигоҳим симирган гуноҳдай туннинг Бир висол истайди ҳарир кўрпаси. Отам қўлларидек сахий заминнинг Кафтида қаварди тоғлар, қоялар. Бодом шохларида арғимчоқ учсам, Бошимга тўкилди оппоқ соялар. Мен асрай олмадим, ота, кечиргин, Кўзимнинг бепоён, пок даштларини. Райингга қаролмай ўтган йилларнинг Ким бутлай олади шикастларини? Қишловдан қайтмаган қушдай бадарман, Соғинч тўкдим дарахт ўйиқларига. Қачондир қайтаман бу олис йўлни Беркитиб товоним ёриқларига. Чирик хазонларнинг остидан боқар Ниш отмиш чечакнинг зангор шарпаси... 12 11 2019 https://t.center/GulhayoAVRON
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily