View in Telegram
ФЕРУЗШОҲ
*** Мени боғлаб қўйинг – То сизга Боғланиб қолайин умрбод. Тилим узиб олинг – Тилсизга Нигоҳ-ла сўзлашув бўлсин ёд. Кўзимга мил тортинг – Бетизгин Нигоҳим кўрмасин бирор зот. Эгнимни беркитинг – Ҳеч ўзга Ҳуснимни чизмасин, ахир ёт. Мени бўйнингизга Шу кездан Тумордек боғлангиз то абад. Қўрқаман Бир куни Тўсатдан... Бўғилиб қолмангиз деб фақат...
Гўзал ШАРИПОВА
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start