Бу, балки, 19 ёш ижодкор қиз учун ўртача натижадир. Бироқ, яқин 2 йилда бу каби ботирликни бошқа бирор ёш ижодкорда учратмадим.
Эътирофимнинг сабаби китоблар рўйхатида китобим борлигида эмас, балки жасоратда.
Ҳозир ҳам баъзан “Уста ва Маргарита”ни қайта варақлаб, илгари пайқамаганим – нозик масалалар оғушида қоламан. Ушбу китобни ўқиганимда ҳам тахминан шу ёшда эдим. Пича вақтдан сўнг “Хушхабар”нинг эски ва янги аҳдларини ўқиб, асарнинг асл моҳиятини уққанман.
Дурдона Олимовага ижодий умр тилайман ва келгуси рўйхатда “Хушхабар” бўлишини маслахат бераман.
ФЕРУЗШОҲ