View in Telegram
Китоб ўқирканман ҳар 15-20 бет орасида 10-15 дақиқа танаффус қиламан. Бу дақиқалар жуда ёқимли кечади. Чунки, фақат шу пайтда китоб қахрамонларининг тақдирига холис баҳо бера олади киши. Бир ўйлаб кўринг-а, ҳаётимизнинг ҳар 15-20 кун орасида 10-15 дақиқа танаффус қилинса, қандоқ идрок эгаларига айланар эдик?! Ҳар бир қароримиз ҳақида соф мулоҳаза, турмуш тарзимизга эса ҳаққоний баҳо бера олардик. Буни фан имкониятидан келиб чиққан ҳолда “клиник ўлим” деб олишимиз мумкин. Бироқ, ўлимнинг ҳам ўз қонун-қоидалари бор. Балки, “кома” деб олса, бўлар?! Йўқ, биз тушларимиз физика қонунларига бўйсунмаслигини яхши биламиз-ку, ахир. Қолаверса, бири тўрт, бири икки бўғинни ташкил қилган бу атамалар ҳаётимизга нуқта қўйиши ҳеч гап эмас. Балки шунинг учун китоблар ёзилар?! Балки шунинг учун бошқа эътиқод, бошқа менталитет ва бошқа маданият хосили бўлган етти ёт бегона қахрамонлар тақдири бизга қизиқ туюлар?! Тўғри-да, яшаб кўрмаган минтақамиз ҳақида тушунчаларимиз ўзига яраша бўлади. Биз кўпинча уларга ҳавас қиламиз, бир лаҳза орзиқиб кетамиз… Афсус, танаффус вақти чекланган. ФЕРУЗШОҲ
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily