АВГУСТ КЕЧАСИ ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Хайкалимни тиклади фикрим
Фикрингда.
Кечиксам, уфққа кечикдим,
Тун, чиндан.
Сен эса юлдузли юзингни
Кўрсатдинг.
Дин безар ишланган кўзимни
Бўлса дин.
Пайпоғим дарахтга қиёслаб
Ясадинг –
Қадамни дунё миқёсида
Босади.
Душман бир, қуёшнинг чеҳраси
Захарли.
Ниқобдек кўланка либосин
Тақайлик.
Тун, қўрқув жонсарак қўзиса
Босимдан,
Ҳайиқма, қуёшнинг ўзи ҳам
Осилган.
2022
ФЕРУЗШОҲ