View in Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен сени соғиниб қайтсам қачондир, Кўксимдан итарма, лабингни бурма. Тушун, бир тушум йўқ бу азиз жондан, Мен – шунчаки бўзлаб юрган ғурурман. Оссанг, деворингга соат бўлмасман, Боссанг, нон ушоғи бўлмасман, узр. Мен фақат, кўнгиллар тархида расман Яшаб юргувчиман – фикрни бузиб. Эшик эмасдирман, тутқичим йўқдир, Дераза эмасман, синдирмас шамол. Мен фақат – муқаддас аталган йўқлик, Йўқлик – илоҳийёт тимсоли, тамом. Мен сени соғиниб қайтсам қачондир, Бўйнимда дор бўлур, санам ё хочмас. Сени соғинганим – кечганим жондан, Ҳеч қачон... Ҳеч қачон эшикни очма... 2024 ФЕРУЗШОҲ
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily