#мутолаа
Набий алайҳиссаломнинг сўзларига қаранг:
«Руҳ ул-қудс (Жаброил алайҳиссалом) менга шундай деди»:
«Кимни яхши кўрсанг ҳам, ундан ажраласан. Қанча яшасанг ҳам, албатта бир куни ўласан.
Қанча амал қилсанг ҳам, албатта ажрини оласан».
Албатта бу сўзлар аввалгилар ва кейингилар ҳикматини ўзида жамлаган чуқур маънодаги сўзлардир. Биздан далил сўраганларга шунинг ўзи ҳам кифоя қилади. Негаки, бу сўзлар маъносидан тўлиғича воқиф бўлганлар ҳеч қачон ундан кўнгил узолмайдилар. Ана шу нарса улар билан дунёга берилганлар ўртасини ажратиб қўяди...
✈️Telegram | 📷Instagram | 🔗Veb say