#мутолаа
Эй, фарзанд! Аллоҳ Холиқи Зул Жалол аввал ақлни яратди. Бу ҳақда Пайғамбар (с.а.в.) шундай дейдилар: «Аллоҳ ақлни яратиб, уни нур ичига қўйди. Илмни ақлнинг танига кийдирди. Фаҳм (сезги)ни ақлнинг жонига берди. Зуҳд ва тақвони унга жойлаштирди. Ихлосни юзига берди. Хасислик (тўймаслик)ни қулоғига берди. Ростликни тилига берди. Жўмардлик (саховат) ни қўлига берди. Таваккулни белига берди. Қўрқувни белидан пастга, умидни белидан баландга берди. Кейин Аллоҳ Ўзи яратган ақлга шундай хитоб қилди: «Эй, ақл! Кўтар бошингни! Тила, тилагингни берай!» Ақл шундай деди: «Эй, менинг Парвардигорим! Мен фақир, ҳақир бир махлуқингман, фақат гуноҳларимни кечиришингни сўрайман. Мени қай қулингга лойиқ кўрсанг, ўша бандангни ҳам кечиргайсан!» Аллоҳ таоло шундай деди: «Эй, Менинг фаришталарим! Сизлар гувоҳ бўлинг! Мен қай қулимга ақл берган бўлсам, ўша қулимни кечирдим. Бошида ақли бор киши ҳар ишини ақлга мувофиқ қилади».
🔆 Ғаззолий
@eco_hause